«Ювентус» Сёрлот трансфери бўйича музокара олиб бормоқда
Унинг «Атлетико» билан шартномаси 2028 йил июнь ойининг охирига қадар амал қилади.
Футбол
Photo: Getty Images
Мадриднинг «Атлетико» клубига тегишли норвегиялик ҳужумчи Александр Сёрлот Туриннинг «Ювентус» клуби қизиқиш доирасида қолмоқда.
Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотига кўра, Италия клуби скандинавиялик футболчининг эҳтимолий трансфери борасида «Атлетико» билан музокаралар олиб бормоқда.
Сёрлот туринликлар кучайтирмоқчи бўлган ҳужум чизиғи учун муносиб номзод сифатида кўрилмоқда.
30 ёшли норвегиялик футболчининг бозор қиймати Transfermarkt портали томонидан 15 миллион евро деб баҳоланган. Унинг «Атлетико» билан шартномаси 2028 йил июнь ойининг охирига қадар амал қилади.
Сёрлот жорий мавсумда Ла Лигада тўртта учрашувда майдонга тушди, аммо ҳозирча гол ура олмади.