locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ван Дейк ва Алиссон «Ливерпуль» билан шартномаларини узайтириши мумкин

Ҳар икки футболчининг амалдаги шартномаси мавсум якунида тугайди.
Футбол
Ван Дейк ва Алиссон «Ливерпуль» билан шартномаларини узайтириши мумкин
Фото: Getty Images

«Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк ва дарвозабони Алиссон Бекер клуб билан амалдаги шартномаларини узайтириши мумкин.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, ҳар икки футболчи ҳам мерсисайдликлар сафида қолиш ва янги келишув имзолаш истагида. Бироқ ҳозирча уларнинг келажаги борасида аниқлик йўқ. Шу билан бирга, Италиянинг бир қатор етакчи клублари футболчиларга қизиқиш билдирмоқда.

Жумладан, «Милан» 35 ёшли нидерландиялик ҳимоячининг вазиятини диққат билан кузатиб бормоқда. «Ювентус» эса ўтган ёзда 34 ёшли бразилиялик дарвозабонни ўз сафига қўшиб олишга уринган эди.

Ҳар икки футболчининг амалдаги шартномаси мавсум якунида тугайди. Шу сабабли улар 1 январдан бошлаб хорижий клублар билан эркин музокара олиб бориш ҳуқуқига эга бўлади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг