Торрес «Ливерпуль»ни тарк этишига сабаб бўлган омилларни очиқлади
«Ливерпуль»нинг собиқ ҳужумчиси Фернандо Торрес 2011 йил январь ойида «Челси»га ўтиш қарорига қандай омиллар таъсир қилганини тушунтирди.
«Улар энг яхши футболчиларимизни сотишни бошлашди. Хаби Алонсо “Реал”га, Хавьер Маскерано эса “Барселона”га кетди. Рафа ҳам клубни тарк этди. Мен эса: “Бу ерда нима бўляпти ўзи?” деб ўйлай бошладим.
Биз АПЛ ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга жуда яқин эдик. Олдинга яна бир қадам ташлашимиз, атиги бир-иккита футболчи билан таркибни кучайтиришимиз керак эди. Аммо бунинг ўрнига юқори савияда бўлмаган футболчилар кела бошлади.
Клуб эгалари алмашганидан кейин Жон Ҳенри билан суҳбатлашдим. Улар футболчиларни харид қилиш ва ёш иқтидорларни ривожлантиришга янгича ёндашмоқчи, ўн йил вақт талаб қиладиган лойиҳа қурмоқчи эди. Мен эса деярли 27 ёшда эдим ва бунча кутишга вақтим йўқ эди», — деди Торрес The Athletic нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 2011 йил январь ойида «Челси» испаниялик ҳужумчини 50 миллион фунт эвазига ўз сафига қўшиб олган эди.