Почеттино: «Фергюсон — футбол тарихидаги энг яхши мураббий»
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Маурисио Почеттино сэр Алекс Фергюсонни футбол тарихидаги энг буюк мураббий деб ҳисоблашини маълум қилди.
«Менинг фикримча, сэр Алекс Фергюсон футбол тарихидаги энг яхши мураббий. Бу ерда бўлиш мен учун катта шараф ва имтиёз. Бу вазифа зиммамга улкан масъулият юклайди ва менга катта куч бағишлайди. Чунки бу ерда эканимдан ниҳоятда хурсандман», — дея аргентиналик мураббийнинг сўзларини келтиради The Touchline.
«Манчестер Юнайтед» 13 ноябрь куни Почеттино тайинланганини расман эълон қилган эди. Аргентиналик мутахассис 18 ноябрь куни ишга киришиб, вазифасидан озод этилган Майкл Кэррик ўрнини эгаллади.
54 ёшли мураббий билан тузилган шартнома 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Почеттино аввалроқ АҚШ миллий терма жамоасини бошқарган.