«Рома» Гиттенс трансферини кўриб чиқмоқда
«Рома» қишки трансфер ойнасида «Челси» вингери Жейми Байноу-Гиттенсни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.
Corriere dello Sport нашри маълумотларига кўра, Рим клуби англиялик футболчининг трансфери борасида лондонликлар билан бир неча бор алоқага чиққан.
«Рома» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини жамоага тайинланганидан буён ҳужумнинг чап қанотини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Байноу-Гиттенс эса ушбу позиция учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда.
Англиялик футболчи 2025 йилнинг ёзида Дортмунднинг «Боруссия» клубидан «Челси»га тахминан 61 миллион евро эвазига ўтган эди. У Германия чемпионатида 12 та гол уриб, 11 та голли узатмани амалга оширган.
Бироқ Лондон клубида ўз ўрнини топа олмади. Жорий мавсумда Байноу-Гиттенс АПЛ доирасида ҳали бирор дақиқа ҳам майдонга тушмаган.
«Рома» январь ойига қадар футболчи «Челси»нинг келгуси режаларига кирмай қолишига умид қилмоқда. Римликлар уни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни режалаштирган. Айрим шартлар бажарилган тақдирда эса бу банд мажбурий сотиб олиш шартига айланиши мумкин.
Агар «Челси» билан келишувга эришилмаса, «Рома» учун муқобил вариант сифатида «Ноттингем Форест» вингери Каллум Хадсон-Одои кўриб чиқилмоқда.