«Лацио» Кьезани ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда
«Лацио» қишки трансфер ойнаси олдидан таркибни кучайтириш вариантларини кўриб чиқмоқда. Римликлар клубнинг трансферлар учун етарли молиявий имкониятга эга бўлиш-бўлмаслиги ҳали аниқ эмаслигига қарамай, тажрибали ва юқори савияли футболчиларни жалб этиш ниятида.
Шу муносабат билан клуб спорт директори Фабиани «Ливерпуль» ҳужумчиси Федерико Кьезанинг номзодини кўриб чиқмоқда.
2021 йилда Италия терма жамоаси сафида Европа чемпионига айланган футболчи ҳозирда «Ливерпуль»да қийин даврни бошдан кечирмоқда. Андони Ираола жамоага келганидан кейин ҳам Кьезанинг ҳолати ўзгармаган. Натижада у асосан захира ўриндиғида қолмоқда.
Бу эса футболчининг клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни кучайтирди. Cittaceleste.it нашрининг хабар беришича, Кьеза учун асосий даъвогарлардан бири айнан «Лацио» ҳисобланади. Римликлар футболчини нисбатан арзон нархда қўлга киритиш имкониятига эга бўлиши мумкин.