locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Монако» Бруннер билан шартномани узайтиришга келишиб олди

Томонлар келишувни яна икки мавсумга узайтириши кутилмоқда.
Футбол
«Монако» Бруннер билан шартномани узайтиришга келишиб олди
Фото: Getty Images

«Монако» клуби ҳужумчи Парис Бруннер билан янги шартнома борасида келишувга эришди. Бу ҳақда Get French Football News нашри хабар бермоқда.

20 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Томонлар келишувни яна икки мавсумга узайтириши кутилмоқда.

Бруннер Европанинг бир қатор етакчи клублари қизиқишига қарамай, «Монако»да қолишга қарор қилган. Аввалроқ унинг хизматларига Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Германиялик ҳужумчи футболчилик фаолиятини «Боруссия» академиясида бошлаган, бироқ жамоанинг асосий таркибида расмий учрашувда майдонга тушмаган.

Бруннер жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 13 та ўйинда иштирок этиб, 8 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди. У ушбу баҳсларнинг 12 тасида асосий таркибда майдонга тушган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг