Кейн Олисенинг «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятлари ҳақида гапирди
Англиялик футболчи октябрь ойи охирида мазкур мукофотга сазовор бўлган.
Футбол
Фото: Getty Images
«Бавария» ҳужумчиси ва Англия терма жамоаси сардори Харри Кейн жамоадоши Майкл Олисенинг келажакда «Олтин тўп» учун курашиш имкониятларига юқори баҳо берди.
Англиялик футболчи октябрь ойи охирида мазкур мукофотга сазовор бўлган, франциялик вингер эса овоз бериш натижаларига кўра тўққизинчи ўринни эгаллаган эди.
«Майкл — ажойиб футболчи. Ҳар куни машғулотларда унинг қандай имкониятларга эга эканини кўриб турибмиз. Унда Мюнхенга яна бир “Олтин тўп”ни олиб келиш учун барча зарур сифатлар бор. Бунга заррача шубҳам йўқ», — дея Кейннинг сўзларини келтиради Bayern & Germany.
Олисe жорий мавсумда «Бавария» сафида барча мусобақалар доирасида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 7 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.