Ули Хенесс Мусиаланинг келажаги борасида хавотир билдирди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби фахрий президенти Ули Хенесс саломатлиги билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келган ярим ҳимоячи Жамол Мусиаланинг келажаги борасида хавотир билдирди.
74 ёшли функционернинг сўзларига кўра, германиялик футболчининг касаллигини оддий даволаш усуллари билан бутунлай бартараф этиб бўлмайди. Унинг ҳолатини дори-дармонлар ёрдамида назорат қилиб туриш талаб этилади.
«Биз қийин вазиятга дуч келдик. Унда оддий даволаш билан бутунлай бартараф этиб бўлмайдиган касаллик бор. Бироқ уни маълум даражада дори-дармонлар ёрдамида назорат қилиш мумкин. Аммо у аввалги даражасига қайта оладими?» — деди Хенесс.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил август ойида германиялик ярим ҳимоячи учрашувлар давомида икки марта ҳушини йўқотган. Ҳар икки ҳолатда ҳам футболчига тиббий ёрдам кўрсатишга тўғри келган.
Кейинчалик Мусиала шифокорлар унда неврологик дисфункция билан боғлиқ қисқа муддатли абсанслар (ҳушнинг қисқа вақтга ўчиши) аниқлаганини маълум қилган. 23 ёшли Жамол Мусиала 2020 йилдан буён «Бавария» асосий жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва клубнинг етакчи футболчиларидан бири ҳисобланади.