locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Невилл «Манчестер Сити»даги муаммолар жамоа натижаларига таъсир қилаётганини айтди

Айни вақтда жамоа 21 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг учинчи поғонасидан жой олган.
Футбол
Невилл «Манчестер Сити»даги муаммолар жамоа натижаларига таъсир қилаётганини айтди
Фото: Getty Images

Собиқ футболчи Гари Невилл Англия Премьер-лигасининг молиявий қоидалари бузилиши билан боғлиқ вазият «Манчестер Сити»нинг майдондаги натижаларига салбий таъсир кўрсатаётган бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

«Ҳозир жамоада нимадир аниқ ўхшамаётгани кўриниб турибди ва бу хавотир уйғотмоқда. Барчаси клуб устида турган жиддий муаммога ишора қилмоқда. Сўнгги тўрт-олти ҳафта давомида клуб атрофидаги салбий ахборотлар оқими жуда кучли босимни юзага келтирди ва бу футболчиларга ҳам муайян даражада таъсир ўтказмоқда», — дея Невиллнинг сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports.

Мавсумни муваффақиятли бошлаган «шаҳарликлар» кейинчалик Англия чемпионатида кетма-кет учта мағлубиятни қабул қилиб олди. Энцо Мареска шогирдлари «Астон Вилла»га (1:2), «Брайтон»га (0:1) ва «Ноттингем Форест»га (1:3) имкониятни бой беришди.

Айни вақтда жамоа 21 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг учинчи поғонасидан жой олган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг