Тер Штеген «Барселона»ни тарк этишга яқин турибди — манба
«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген фаолиятини «Жирона»да давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, Каталония клуби немис дарвозабони билан хайрлашиш учун барча чораларни кўрмоқда ва битимга оптимистик қарамоқда. «Жирона» эса икки клуб ўртасидаги яхши ишбилармонлик алоқалари муросани муваффақиятли якунлашга ёрдам беради, деб умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, илгари ОАВ «Астон Вилла»нинг ҳам тер Штеген билан қизиқиши борлиги ва уни ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқаяптгани ҳақида хабар берган эди.
Манбалар немис дарвозабони бошқа клубга ўтишга қизиқиш билдираётганини, бунинг асосий сабабини эса яқинлашаётган Жаҳон чемпионати олдидан Германия терма жамоасида ўз ўрнини мустаҳкамлаш истаги билан изоҳлаган.