locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. ОКМК сўнгги дақиқадаги гол эвазига «Локомотив»ни енгди

Ўйинда жами 3 а гол урилди.
Футбол
Суперлига. ОКМК сўнгги дақиқадаги гол эвазига «Локомотив»ни енгди
Фото: Локомотив ПФК

Ўзбекистон Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган «Локомотив» ва ОКМК ўртасидаги учрашув меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Тошкентда кечган баҳснинг илк дақиқасидаёқ олмалиқликлар ҳисобни очди. Азиз Холмуродов рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ОКМКни олдинга олиб чиқди. 11-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқасида эса захирадан майдонга тушган Сияваш Ҳақназарий Али Абдураҳмоновнинг узатмасини голга айлантириб, ОКМКга ғалаба келтирди.

Шу тариқа, Олмалиқ клуби сафарда муҳим уч очкони қўлга киритди ва очколари сонини 45 тага етказди. «Локомотив» эса 40 очкода қолди.

Ўзбекистон Суперлигаси. 26-тур

1 ноябрь, якшанба

«Локомотив» – ОКМК – 1:2

Голлар: Азиз Холмуродов (1) — 0:1, Темурхўжа Абдухолиқов (11, пенальти) — 1:1, Сияваш Ҳақназарий — 1:2.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг