locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Саудия Пролигаси. «Ал Ҳилол» сафарда, «Ал Аҳли» ва «Ал Иттиҳод» уйда ғалаба қозонди

Инзаги бошчилигидаги Риёд клуби «Ал Қодисия»ни енгиб, 1-ўринга қайтди. «Ал Аҳли» сафида Тоуни дублни расмийлаштирди.
Футбол
Саудия Пролигаси. «Ал Ҳилол» сафарда, «Ал Аҳли» ва «Ал Иттиҳод» уйда ғалаба қозонди
photo: gettyimages
Саудия Арабистони Про-лигаси
23.10.2026, Як.
Аль-Кадисия
2
Аль-Хиляль
3

Саудия Пролигаси 11-турида «Ал Ҳилол» (27, 1-ўрин) меҳмонда «Ал Қодисия»га (25, 3-ўрин) қарши ўйнади. Голларга бой кечган беллашувда Риёд клуби 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги барча голлар хорижлик ўйинчилар ҳисобига ёзилди.

Шунингдек, Жидда шаҳрида «Ал Аҳли» (21, 5-ўрин) жамоаси «Ал Халиж»ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида муваффақият қозонди. «Ал Иттиҳод» (25, 4-ўрин) ўз майдонида «Ад Дирия»дан (15, 8-ўрин) устун келди.

Саудия Пролигаси. 11-тур
Ал Қодисия — Ал Ҳилол 2:3
Голлар: Кинонес 31, Ретеги 87 – Мартинелли 21, Невеш 77, Милинкович-Савич 84.
Ал Қодисия – Кастейелс, Жиҳод, Гастон, Нандеш (Ал Шаҳроний, 18), Вейгл, Ал Шамат (Ал Аммар, 90+2), Баа, Рейндерс, Ал Жувайр (Ал Қаҳтоний, 83), Кинонес, Ретеги
Ал Ҳилол – Буну, Кулибали, Ал Тамбакти (Лажами, 74), Маҳзари, Носир Ал Довсари (Канно, 88), Милинкович-Савич, Невеш, Тео Эрнандес (Ал Ҳарби, 88), Мартинелли (Мандаш, 49), Уоткинс, Саммервилл (Ал Довсари, 88).

Ал Аҳли — Ал Халиж 4:1
Голлар: Тоуни 11, 90+6 пенальти, Бондаренко 57, Тринкау 61, - Ал Ҳайбари 87.
Ал Аҳли — Ал Санби, Баатия (Абдураҳмон, 66), Сулаймон, Ибанес, Балобаид, Атангана, Бондаренко (Радиф, 81), Сперянс (Ал Жоҳани, 66), Тринкау, Ал Бурайкан (Гонсалвеш, 66), Тоуни.

Ал Иттиҳод – Ад Дирия 2:0
Голлар: Иленихена 30, Вейналдум 77 пенальти
Ал Иттиҳод – Райкович, Ал Шанқити, Ал Мусса (Лопи, 46), Абди, Перейра, Али, Риос, Вейналдум (Ал Саҳафий, 78), Аур (Фаталлоҳ, 90), Ал Ғамди, Иленихена.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг