locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Рома” Чемпионлар лигаси тарихидаги энг аламли антирекордлардан бирини ўрнатди

Римликлар бир мавсумнинг ўзида икки бор икки гол фарқи билан олдинда бориб, якунда мағлуб бўлган тарихдаги илк жамоага айланди.
Футбол
Фото: Getty Images

Италиянинг “Рома” клуби Чемпионлар лигасида кутилмаган антирекорд қайд этди. Римликлар бир мавсумнинг ўзида икки бор икки гол фарқи билан олдинда бориб, якунда мағлуб бўлган тарихдаги илк жамоага айланди. Бу ҳақда IFFHS 4 ноябрь куни хабар берди.

Манбага кўра, “Рома” аввал “Реал Мадрид”га қарши баҳсда 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олган, аммо якунда 3:4 ҳисобида мағлуб бўлган. Худди шундай ҳолат “Манчестер Юнайтед”га қарши учрашувда ҳам такрорланган.

Римликлар Манчестерда дастлабки 17 дақиқада иккита гол уришган. Бироқ мезбонлар Бруну Фернандеш ва Матеус Куньянинг голлари эвазига ҳисобни ўзгартириб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган.

Маълумот учун, “Рома” айни мавсумда Чемпионлар лигасида икки марта икки голлик устунликни бой бериб, ҳар иккала учрашувда мағлубиятга учраган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг