locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал Мадрид” собиқ ҳужумчисига қарши ўйнайди

Лука Йович Мадрид клубини тўхтата оладими?
Футбол
Фото: Getty Images

“Реал Мадрид” Чемпионлар лигасидаги навбатдаги учрашувини Грециянинг AEK клубига қарши ўтказади. Ушбу баҳснинг эътиборли жиҳатларидан бири мадридликларнинг собиқ ҳужумчиси Лука Йовичнинг ўзининг аввалги жамоасига қарши майдонга тушиш имкониятидир. Бу ҳақда UEFA расмий сайти хабар бермоқда.

Манбага кўра, Йович 2019–2022-йилларда “Реал Мадрид” шарафини ҳимоя қилган. Эндиликда сербиялик ҳужумчи AEK таркибида Испания грандига қарши тўқнаш келиши мумкин.

Мадридликлар учун Грециядаги учрашув осон кечмаслиги мумкин. “Реал” Европа мусобақалари тарихида грек клубларига қарши сафарда ўтказган саккизта учрашувининг фақат биттасида ғалаба қозонган.

Маълумот учун, AEK ва “Реал Мадрид” Европа мусобақаларида аввал тўрт марта учрашган. Ҳар икки жамоа биттадан ғалабага эришган, яна иккита баҳс дуранг билан якунланган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг