locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рафинья 13 та ўйинда 19 та гол урди! Бразилиялик юлдуз ҳеч кимга имкон қолдирмаяпти

Бразилиялик футболчи Чемпионлар лигасида «Астон Вилла» дарвозасига иккита гол киритиб, Европанинг энг сермаҳсул ўйинчиларидан бири эканини яна бир бор исботлади.
Футбол
Фото: Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Рафинья жорий мавсумда ақлбовар қилмас тўпурарлик кўрсаткичларини қайд этмоқда. Бразилиялик футболчи Чемпионлар лигасида «Астон Вилла» дарвозасига иккита гол киритиб, Европанинг энг сермаҳсул ўйинчиларидан бири эканини яна бир бор исботлади. Бу ҳақда Asia Today нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Рафинья жорий мавсумда барча мусобақаларда 13 та ўйин ўтказиб, 19 та гол уришга муваффақ бўлган. Унинг голларидан тўрттаси Чемпионлар лигасига тўғри келади.

Бразилиялик ҳужумчи «Астон Вилла»га қарши учрашувнинг иккинчи бўлимида дубль қайд этди. Шу тариқа каталонияликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнирдаги очколари сонини тўққизтага етказди.

Маълумот учун, Рафинья Чемпионлар лигасида «Барселона» сафида 23 та гол урган. Бу кўрсаткич бўйича у клубнинг тарихий тўпурарлари орасида юқори ўринлардан бирини эгаллаб турибди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг