“Галатасарой” янги юлдузини йўқотишдан хавотирда! Клуб 55 миллион евролик шартни ўзгартирмоқчи
Туркиянинг “Галатасарой” клуби раҳбарияти россиялик ярим ҳимоячи Алексей Батраков билан янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Истанбул гранди ёш футболчининг келишувига киритилган товон пули миқдорини ошириш ниятида. Бу ҳақда Туркиянинг NTV Spor нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Батраковнинг амалдаги шартномасида 55 миллион евролик товон пули белгиланган. Футболчининг сўнгги учрашувлардаги ёрқин ўйинлари Европа клубларининг эътиборини тортгани сабаб “Галатасарой” президенти Дурсун Ўзбек ушбу суммани ошириш масаласини кўриб чиқмоқда.
Россиялик футболчи Чемпионлар лигасида “Штутгарт”га қарши учрашувда иккита гол уриб, жамоасига 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. Унинг бу натижаси клуб тарихида янги рекорд ўрнатилишига сабаб бўлди. Бироқ футболчи билан янги шартнома имзолангани ҳозирча расман тасдиқланмаган.
Маълумот учун, 21 ёшли Батраков 2026-йил августида Москванинг “Локомотив” клубидан 25 миллион евро эвазига трансфер қилинган. У “Галатасарой” сафидаги дастлабки 12 та учрашувида 5 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган.