locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Сериянинг энг яхши тўпурари учун «Арсенал» ва «Челси» кураш бошлади

Португалиялик футболчининг ажойиб тўпурарлик кўрсаткичлари сабаб Англиянинг «Арсенал» ва «Челси» клублари уни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
А Сериянинг энг яхши тўпурари учун «Арсенал» ва «Челси» кураш бошлади
Фото: Getty Images

Италиянинг «Монса» клуби ҳужумчиси Густаво Варела Европа грандларининг эътиборини тортмоқда. Португалиялик футболчининг ажойиб тўпурарлик кўрсаткичлари сабаб Англиянинг «Арсенал» ва «Челси» клублари уни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда fussball-news.de нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 21 ёшли ҳужумчининг ўйинларини «Арсенал» ва «Челси» скаутлари бир неча бор бевосита кузатган. Шунингдек, Дортмунднинг «Боруссия»си, «Лейпциг», «Тоттенҳэм» ва Италиянинг бир қатор етакчи клублари ҳам Вареланинг ҳолатини диққат билан кузатмоқда.

«Монса» эса ўзининг сермаҳсул ҳужумчисини арзон нархда қўйиб юбормоқчи эмас. Италия клуби футболчининг трансферидан камида 20 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Бироқ ҳозирча ҳеч бир клуб билан расмий музокаралар бошланмаган. Вареланинг январь ойида жамоани тарк этиши ҳам кутилмаяпти.

Маълумот учун, Густаво Варела жорий мавсум А Серияда 9 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган. Унинг иккита голи пенальтидан киритилган. Португалиялик футболчи 2026 йил ёзида «Бенфика»дан «Монса»га кўчиб ўтган ва клуб билан 2030 йилгача шартнома имзолаган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг