locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“ПСЖ” юлдузлари “Олтин тўп” маросимида қатнашолмайди

Бунга Париж жамоасининг “Лион”га қарши учрашуви бошқа санага кўчирилгани сабаб бўлди.
Футбол
Фото: Getty Images

Франциянинг “ПСЖ” клуби футболчилари 26 октябрь куни Лондонда ўтказиладиган “Олтин тўп” тақдирлаш маросимида иштирок эта олмаслиги мумкин. Бунга Париж жамоасининг “Лион”га қарши учрашуви бошқа санага кўчирилгани сабаб бўлди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Франция чемпионати доирасидаги “ПСЖ” – “Лион” учрашуви дастлаб 25 октябрга белгиланган эди. Бироқ Парижда режалаштирилган оммавий намойишлар ва хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар сабаб баҳс 26 октябрга қолдирилди.

Натижада Париж клубининг расмий учрашуви Лондондаги “Олтин тўп” маросими билан бир вақтга тўғри келади. Усмон Дембеле, Ашраф Ҳакимий, Хвича Кварацхелия ва Маркиньос каби номзодларнинг тадбирда қатнашиши ноаниқ бўлиб қолмоқда.

Маълумот учун, “ПСЖ” ва “Лион” ўртасидаги учрашув 26 октябрь куни Париждаги “Парк де Пренс” стадионида маҳаллий вақт билан соат 20:30 да бошланиши белгиланган. “Олтин тўп” тақдирлаш маросими эса шу куни Лондон шаҳрида ташкил этилади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг