Паничеллига кўплаб жамоалар қизиқиш билдирмоқда
Transfermarkt экспертлари Хоакин Паничеллининг нархини 12 млн еврога баҳоламоқда.
ФОТО: Getty images
Журналист Экрем Конурнинг хабарига кўра, "Страсбург" ҳужумчиси Хоакин Паничелли Европанинг нуфузли клублари қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Манбада айтилишича, 23 ёшли футболчига “Милан” ва “Челси” жамоалари жиддий тарзда қизиқмоқа.
Аргентиналик форвард жорий мавсумни яхши бошлади ва Лига 1нинг 8 ўйинида 7 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Шунингдек, ҳужумчига "РБ Лейпциг", "Севилья" ва "Бенфика" клублари даъвогарлик қилмоқда. Футболчининг трансфери январь ойида очиладиган қишки трансфер ойнасидаёқ амалга ошиши мумкин. Transfermarkt экспертлари Хоакин Паничеллининг нархини 12 млн еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист