locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Энрике: «Бизнинг мақсадимиз — Мадриддаги финалда ғалаба қозониш»

Париж клуби барча тўртта учрашувда ғалаба қозониб, рақиблар дарвозасига жами 20 та гол киритишди.
Футбол
Энрике: «Бизнинг мақсадимиз — Мадриддаги финалда ғалаба қозониш»
Фото: Getty Images

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике жамоасининг Чемпионлар лигаси жорий мавсумидаги муваффақиятли старти ҳақида фикр билдирди.

Парижликлар умумий босқичда ўтказилган барча тўртта учрашувда ғалаба қозониб, рақиблар дарвозасига жами 20 та гол киритишди.

«Бу ҳозирча ҳеч нарсани англатмайди. Мадридда бўлиб ўтадиган финалда фақат битта жамоа ғолиб чиқади ва бизнинг асосий мақсадимиз айнан ўша ерда ғалаба қозониш.

Аввалги мавсумларда ҳам умумий босқич якунларига кўра кучли саккизликка кира олмаган бўлсак-да, мусобақада ғалаба қозонганмиз», — дея Энрикенинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.

Кейинги турда «ПСЖ» Англияда «Астон Вилла» меҳмони бўлади. Учрашув 8 декабрь кунига белгиланган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг