«МЮ» директори: «Почеттино билан кўплаб совринларни қўлга киритишни хоҳлаймиз»
«Манчестер Юнайтед» бош директори Омар Беррада жамоанинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг дастлабки иш кунлари ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Маурисио – жуда энергик инсон. У билан бирга ишлаётганимизга икки кун бўлди ва буни аллақачон кўряпмиз. Янги мураббийлар штаби келганидан кейин жамоа жонланди. Почеттинонинг футбол фалсафаси жуда аниқ, у жамоа қандай ўйнашини исташини яхши билади. Ишонаманки, Маурисио ҳам биз каби амбицияларга эга, биз эса совринларни қўлга киритишни хоҳлаймиз», — деди Беррада Sky Sports нашрига.
Маълумот учун, Почеттино «қизил иблислар» бош мураббийи сифатида 22 ноябрь куни «Ливерпул»га қарши баҳсда дебют қилиши мумкин.