Александр Хомяков: «Бир очко ишлаб олдик»
Урганчда «Хоразм» ва «Бухоро» клублари ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилгани йўқ.
0:0 билан якунланган учрашувдан кейин бухороликлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида шундай деди:
— Айта олмайманки, бу томошабоп ўйин бўлди. Мавсум якунига яқинлашаётгани ҳам тушунарли, бундай пайтда голли вазиятлар кўп бўлмайди, майдонда кураш кўпроқ бўлади.
Бизда ҳам, албатта, вазиятлар кўп бўлмади. Умуман олганда, деярли ҳеч нарса ярата олмадик. Рақибда ҳам гол уриш учун имкониятлар тез-тез юзага келмади.Назаримда, рақиб бирга-бир чиқди, лекин умумий олганда, жамоанинг ҳозирги ҳолати тушунарли. Шундай қилиб, дуранг қайд этилди. Буни курашларга бой дуранг дейиш мумкин. Бир очко ишлаб олдик», - дея Александр Андреевичнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.