Вали Султонов: «Афсуски, ғалабани қўлдан чиқардик»
«Хоразм» бош мураббийи «Бухоро»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Футбол
photo: Xorazm fk
Ўзбекистон Суперлигаси
21.11.2026, Як.
Хоразм
0
Бухоро
0
Урганчда «Хоразм» ва «Бухоро» клублари ўртасидаги беллашувда дарвозалар дахлсиз қолди – 0:0.
Мазкур учрашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Вали Султонов матбуот анжуманида қуйидагиларни айтди:
- Бугун ҳаракат қилдик, афсуски, ғалабани қўлдан чиқардик. Учта асосий ўйинчимиз жароҳати сабабли иштирок эта олишмади. Бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди.
Лекин футболчиларимиз қўлларидан келганича ҳаракат қилишди, бор кучини беришди. Кўрдинглар, вазиятларимиз ҳам бўлди.
Нима ҳам дердик, жанговор дуранг бўлди. Олдинда яна иккита ўйинимиз бор. Худо хоҳласа, бўлажак ўйинларга жиддий тайёргарлик кўрамиз», - дея Султоновнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.