locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

La Liga. Антони гол урган Севилья дербисида «Бетис» ғалабани қўлдан чиқарди ва бошқа натижалар

Испания чемпионатининг 13-туридан ўрин олган бир қанча ўйинлар ўтказилди
Футбол
La Liga. Антони гол урган Севилья дербисида «Бетис» ғалабани қўлдан чиқарди ва бошқа натижалар
photo: gettyimages
Испания Ла Лигаси
21.11.2026, Як.
Севилья
1
Бетис
1

Испания чемпионатининг 13-туридан ўрин олган бир қанча ўйинлар ўтказилди.

«Бетис»га (27, 4-ўрин) қарши Севилья дербисида мезбонлар (19, 6-ўрин) Антонининг голига 90+1-дақиқада жавоб бериб, мағлубиятдан қутулиб қолишди.

Шунингдек, тур доирасида «Валенсия» (12, 17-ўрин) Мадридда «Райо Вальекано»дан (12, 14-ўрин), «Алавес» (16, 8-ўрин) ўз уйида «Депортиво»дан (15, 11-ўрин) устун келди.

La Liga. 13-тур. 21 ноябрь
Севилья — Бетис 1:1
Голлар:
Салас (90+1) — Антони (50).

Райо Вальекано — Валенсия 0:1
Гол:
Копете (41).

Алавес — Депортиво 3:1
Голлар:
Перес (2), Бойе (62), Суарес (90) — Теналья (41, автогол).
Фойдаланилмаган пенальти: Бойе (55).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг