Моуриньо: «Маошимга тегманг»
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ўйинлар сонини камайтириш эвазига маошини пасайтиришга рози эмаслигини тан олди.
Футбол
photo: gettyimages
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ўйинлар сонини камайтириш эвазига маошини пасайтиришга рози эмаслигини тан олди.
«Луис Энрике ўйинлар сони камайса, маошимнинг 20 фоизидан воз кечишга тайёрман, дедими? Йўқ, бу менга тегишли эмас. Маошимга тегманг», — деди Моуриньо табассум билан. Унинг сўзларини Madrid Xtra келтирмоқда.
Моуриньо жорий мавсум бошланишидан олдин «Реал» бош мураббийи этиб тайинланган эди. Шундан буён «қаймоқранглилар» Испания чемпионатида 13 та учрашув ўтказиб, 33 очко жамғарди. Айни пайтда мадридликлар 36 очкога эга «Барселона»дан кейин иккинчи ўринда бормоқда.