locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Моуринью «Реал» мухлислари ҳақида: «Мен ҳеч кимни танқид қилганим йўқ»

Мутахассис футболчилар мухлисларнинг норозилигига ҳам муносиб муносабат билдиришни билиши кераклигини таъкидлади.
Футбол
Моуринью «Реал» мухлислари ҳақида: «Мен ҳеч кимни танқид қилганим йўқ»
photo: gettyimages

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринью «Сантьяго Бернабеу» стадионида мухлисларнинг жамоани қўллаб-қувватлаши ҳақида фикр билдирди. Португалиялик мутахассис футболчилар мухлисларнинг норозилигини ҳам қабул қила олиши муҳимлигини қайд этди.

«Мен ҳеч кимни танқид қилганим йўқ. Менимча, буни тушундингиз. Ҳеч қачон бундай қилмаган бўлардим. Мухлислар — бу клубнинг ўзи. Энг муҳими ҳам улар. Аммо бундай шароитда ўйнаш қийинроқ. Сени қўллаб-қувватлаётганларида майдонга тушиш, стадион сенга қарши бўлганидан кўра анча осон.

Сафарда мухлислар сенга қарши бўлса, бу ажойиб — ҳатто қўшимча мотивация ҳам беради. Аммо ўз майдонингда вазият анча мураккаб. Бундай ҳолатларга бардош беришни билиш керак. Албатта, бу ёрдам бермайди, бироқ нима бўлишидан қатъи назар, ўйинни давом эттира олиш муҳим.

«Реал» футболчисининг фазилатларидан бири ҳам шунда — бундай босимга дош бериш, қўрқмасдан ўйинни давом эттириш ва таваккал қилиш», — дея Моуриньюнинг сўзларини клуб расмий сайти келтиради.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» шанба куни Ла Лиганинг 13-тури доирасида ўз майдонида «Сельта»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг