locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Иордания ва Кувайт билан ўзаро ҳамкорлик қилади

Дзюдода ҳамкорлик қиладиган давлатларимиз сони яна иккитага кўпайди.
Бошқа спорт турлари
Ўзбекистон Иордания ва Кувайт билан ўзаро ҳамкорлик қилади
photo: Dzyudo Uzbekistan

Ўзбекистон дзюдо федерацияси Кувайт ва Иордания дзюдо федерациялари ўртасида кенг қамровдаги ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Тадбирда Осиё дзюдо иттифоқи вице-президенти, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Ижроқўм аъзоси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, Кувайт дзюдо федерацияси президенти Юсеф Ал-Энази ҳамда Иордания дзюдо федерацияси президенти Султон Ал-Авамлеҳ иштирок этди.

Меморандум мураббийлар, ҳакамлар ва мутахассислар йўналишида ҳамкорлик қилиш, замонавий тайёргарлик услублари бўйича тажриба алмашиш, терма жамоа дзюдочилари иштирокида қўшма халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш каби ҳар икки томон учун ҳам манфаатли йўналишларни ўз ичига олади.

Учрашув сўнгида томонлар ўзаро имзоланган меморандум доирасида федерациялар муносабатларининг ҳозирги ҳолатига баҳо бериб, уни янада мустаҳкамлаш ва халқаро рақобатбардошлигини оширишга қаратилган ҳамкорликни изчил ривожлантиришга келишиб олишди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг