Флорентино Перес «Реал» ва «Барселона»га нисбатан ҳакамларнинг қарорлари бўйича статистикани келтирди
Флорентино Перес «Реал» ва «Барселона»га нисбатан ҳакамларнинг қарорлари бўйича статистикани келтирди.
Мадрид клуби аъзоларининг умумий йиғилишида сўзга чиққан Перес яна бир бор «Негрейра иши»га тўхталди.
«Айрим манбалар хабар беришича, бу тўловлар 2001 йилдан ҳам олдин бошланган бўлиши мумкин. Мен бу ҳақда бошқалар қатори 2023 йилда матбуот орқали хабар топганман.
Статистика, хусусан, қизил карточкалар билан боғлиқ ғайриоддий ҳолатлар шунчаки ақл бовар қилмас даражада. Сўнгги 10 йилда «Барселона» рақибларига нисбатан сон жиҳатидан устунликда 862 дақиқа ўйнаган. «Реал»да эса бу кўрсаткич бўйича салбий баланс мавжуд.
VAR жорий этилганидан бери «Реал»нинг 42 та голи бекор қилинди. Бу «Барселона»нинг кўрсаткичидан (19 та) икки баравардан ҳам кўп.
Буларнинг барчаси Ла Лиганинг бефарқлиги фонида содир бўлмоқда. Жорий мавсумда Негрейра даврида лавозими кўтарилган 21 нафар ҳакам фаолият юритмоқда. Шунча воқеадан кейин улар яна биз устимиздан шикоят қилишмоқда!»