Эдегор «Арсенал» билан шартномасини узайтиришга яқин
Футболчининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2027/28-йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган.
Футбол
photo: gettyimages
«Арсенал» сардори Мартин Эдегор жамоа билан янги шартнома имзолаши кутилмоқда.
Инсайдер Жанлука Ди Марсионинг маълумотига кўра, «канонирлар» норвегиялик 27 ёшли футболчи билан янги битим борасида музокаралар олиб бормоқда.
Футболчининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2027/28-йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган. Бироқ жамоа раҳбарияти шартнома тугашига бир йил қолгунига қадар кутишни истамаётгани айтилмоқда.
Қайд этилишича, томонлар ўртасидаги келишув тўсиқларсиз амалга ошиши кутилмоқда. Чунки ҳар икки тараф ҳам ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор.
Мартин бу мавсумда «Арсенал» сафида барча турнирлар доирасида 18 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.