«Ан Наср»нинг собиқ футболчиси Роналдуни кескин танқид қилди
«Ан Наср»нинг собиқ футболчиси Ҳусайн Ал Сулаймоний жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдуни кескин танқид қилди.
Собиқ ўйинчининг фикрича, португалиялик футболчи энди ўйин тақдирини ҳал қила олмаяпти ва ҳатто жамоага халақит беряпти.
«Роналду — буюк футболчи, бироқ у энди майдонда ўйин тақдирини ўзгартира олмайди. «Ан Наср»га 90 дақиқа давомида шунчаки майдонда юрадиган эмас, балки ўзи голли вазиятлар ярата оладиган ҳужумчи керак. Роналдунинг мухлисларидан қўрққани учун ҳеч ким бу ҳақда гапиришга журъат этмаяпти, лекин у жамоага халақит бермоқда», — дея Ал Сулаймонийнинг сўзларини келтиради Kooora нашри.
Маълумот учун, Роналду 2023 йилдан буён Риёд клуби сафида ўйнамоқда. Бу мавсумда португалиялик 41 ёшли футболчи барча турнирлар доирасида 13 та баҳсда майдонга тушиб, 10 та гол урди. Криштианунунг амалдаги битими 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.