Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Friendly Cup” ғолиби бўлди
20–22 ноябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Астана шаҳрида 5×5 форматидаги футбол бўйича “Friendly Cup” халқаро мусобақаси ўтказилди.
Бошқа спорт турлари
photo: paralympic
Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Friendly Cup” ғолиби бўлди
20–22 ноябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Астана шаҳрида 5×5 форматидаги футбол бўйича “Friendly Cup” халқаро мусобақаси ўтказилди.
Турнирда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Чехия миллий терма жамоалари иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа давомида жами 4 та ўйин ўтказиб, 2 та ғалаба ва 2 та дуранг натижаси билан майдонга тушди. Жамоа ўз ўйинларида бирорта ҳам гол ўтказмасдан, 8 очко тўплади ва турнир жадвалида 1-ўринни эгаллади.
Якуний турнир жадвалида Ўзбекистон терма жамоаси 1-ўринда, Қозоғистон терма жамоаси 2-ўринда, Чехия терма жамоаси эса 3-ўринда жой олди.