locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мавсумдаги илк чиқиш: «Валядолид» Ла Лигани тарк этади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мавсумдаги илк чиқиш: «Валядолид» Ла Лигани тарк этади
Расм: gettyimages.com ФК Валядолид

Испаниянинг «Валядолид» клуби жорий мавсумда Ла Лигани расман тарк этаётган илк жамоа бўлди. Чемпионатнинг 33-турида «Бетис»га меҳмонда 1:5 ҳисобида мағлуб бўлган жамоа турнир жадвалининг энг сўнги — 20-поғонасида қолиб кетди. Ҳозирча жамоанинг ҳисобига жами 16 очко тўпланган.

Қутқарувчи — 17-ўриндан 18 очколи ортда қолган «Валядолид»нинг элита дивизионда қолиш имконияти энди математик жиҳатдан ҳам йўқолди. Чунки мавсум тугунича бор-йўғи бешта тур қолди.

Жамоа учун айниқса, мавсумнинг сўнгги қисми муваффақиятсиз ўтди — сўнгги 14 учрашувда жамоа атиги битта очко тўплади. Охирги ғалаба эса 11 январ куни қайд этилган — «Валядолид» ўшанда ўз майдонида айнан «Бетис»ни 1:0 ҳисобида енгганди. Айни пайтда Ла Лигада етакчиликни «Барселона» (76 очко) сақлаб турибди, иккинчи ўринда эса Мадриднинг «Реал» жамоаси (72 очко) бормоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг