locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» ва «Челси» Мартин Батурина учун курашмоқда

Футболчининг «Комо» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Футбол
«Манчестер Юнайтед» ва «Челси» Мартин Батурина учун курашмоқда
Photo: Getty Images

«Комо»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Мартин Батурина фаолиятини Англия Премьер-лигасининг топ-клубларидан бирида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Daily Briefing нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» 23 ёшли хорватиялик футболчини харид қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Италия клуби ўз футболчисининг трансфер қийматини тахминан 80 миллион евро деб белгилаган.

Ҳозирда АПЛнинг ҳар икки гранди ҳам ушбу трансферни амалга ошириш имкониятларини ўрганмоқда.

Батурина жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 14 та учрашувда иштирок этиб, бешта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Хорватиялик футболчининг «Комо» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг