«Ливерпуль» ва «Ньюкасл» «Бавария» ярим ҳимоячисига қизиқмоқда
Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.
Футбол
Photo: Getty Images
«Бавария» ярим ҳимоячиси Том Бишоф Англия Премьер-лигаси вакиллари эътиборига тушди.
Инсайдер Экрем Конур маълумотига кўра, 21 ёшли футболчининг ўйинларини «Ливерпуль» ва «Ньюкасл» клублари диққат билан кузатиб бормоқда.
Бироқ ҳозирча унинг трансфери амалга ошиши эҳтимоли паст. Сабаби, Мюнхен клуби раҳбарияти истиқболли ярим ҳимоячини сотишни режалаштирмаяпти.
Том Бишоф жорий мавсумда «Бавария» сафида 15 та учрашувда иштирок этди. Уларнинг еттитасида асосий таркибда майдонга тушган футболчи битта гол ва иккита голли узатма муаллифи бўлди.
Transfermarkt портали Германия терма жамоаси аъзосининг бозор қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.