Ла Лига. «Реал» сўнгги ўриндаги «Овьедо»ни мағлуб этди
Гонсало ва Беллингем гол урди.
ФОТО: Getty images
Испания Ла Лигаси
14.05.2026, Як.
Реал Мадрид
2
Реал Овьедо
0
Испания Ла Лигаси 2025/2026 мавсуми 36-туридан ўрин олган «Реал» — «Овьедо» учрашуви якунланди. Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтган баҳс мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Дастлаб «қаймоқранглилар» ҳужумчиси Гонсало Гарсия ҳисобни очди. 69-дақиқада Килиан Мбаппе майдонга туширилди. 80-дақиқада эса Жуд Беллингем Мбаппенинг голли узатмасидан сўнг жамоасининг иккинчи голини урди.
Шу тариқа, «Реал» 36 та учрашувдан сўнг 80 очко билан Испания чемпионатида иккинчи ўринда бормоқда. «Овьедо» эса 29 очко билан сўнгги — 20-поғонада жойлашган ва муддатидан аввал Примерани тарк этди.
Испания — Ла Лига, 36-тур
«Реал» — «Овьедо» 2:0
Голлар: Гонсало Гарсия 44, Беллингем 80.
Розикжон Султонмуродов
Журналист