locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Каннаваро: «Йигитлар ажойиб ўйин кўрсатишди. Улар билан фахрланаман»

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Эронга қарши баҳсдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Каннаваро: «Йигитлар ажойиб ўйин кўрсатишди. Улар билан фахрланаман»
photo: UFA

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Эронга қарши баҳсдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

- Осон ўйин бўлгани йўқ. Эронга қарши баҳсга тайёргарлик кўриш учун бизда уч кун вақт бор эди. Шунга қарамай, ўйинчилар билан кўп гаплашдик. Беллашувнинг дастлабки 20 дақиқаси муҳимлиги бўйича суҳбатлашдик.

Эрон миллий жамоаси асосан стандарт вазиятларда бизга хавф туғдириши мумкинлигини билардик. Футболчилар яхши ўйин кўрсатишди. Жамоавий ўйин билан яхши натижага эриша олишимизни тушунтирдим. Ғалаба ёки мағлубият бўладими, бирдамлик билан ҳаракат қилишимиз кераклигини таъкидладим. Йигитлардан фахрланаман, улар яхши футбол кўрсатишди. Бу натижани тезроқ унутиб, кейинги ўйинлар ҳақида ўйлашимиз керак.

- Абдувоҳид Неъматовнинг жароҳати сиз учун қанчалик кутилмаган ҳолат бўлди?

- Таркибдаги барча ўйинчиларга ишонаман. Кеча Неъматов жароҳат олди ва Эронга қарши ўйнамаслиги маълум бўлди. Аммо қолган ўйинчиларга ишончим комил эди. Владимир Назаровнинг Элит Осиё Чемпионлар лигасидаги ўйинларини кўргандик ва уни майдонга чиқаришга қарор қилдик. Йиғинга ким чақирилган бўлса, барчаси тўлиқ ҳолатда келишган. Аввал ҳам айтганимдек, миллий жамоанинг эшиклари барча учун очиқ. Аввалги йиғинларда кимларнинг меҳнатлари, саралашдаги ёрдами учун бонус берган бўлсак, эндиликда бундай имтиёзлар бўлмайди. Ким миллий жамоага муносиб ва тайёр бўлса, ўшани чақирамиз. Бизни олдинда Осиё кубоги кутиб турибди. Турнирга муносиб тайёргарлик кўриш учун бир ой вақтимиз бўлади. Ўша йиғинда йигитлар тайёр ҳолда келишади, деган умиддаман.

- Эронга қарши баҳсда сизга ёқмаган жиҳатлар ҳам бўлдими?

- Ушбу баҳсда кўплаб ижобий жиҳатларни кўрдик. Аммо бош мураббий сифатида янада яхшилаш имкониятларини излайман. Эрон бизнинг хатоларимиздан фойдалана олмаган бўлиши мумкин. Лекин бошқа рақиблар буни асло кечирмайди. Айниқса, марказий яримҳимоячилардан жамоавий ўйин кўрсатишни сўрадим. Шунингдек, жарима майдончамиз атрофида қоида бузмаслик сўралди. Аммо барибир шу услубда хато қилдик ва голни ҳам шу тариқа ўтказиб юбордик. Ўйлайманки, биз янада яхшилашимиз мумкин бўлган жиҳатлар бор.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг