Исландия Люксембургни йирик ҳисобда мағлуб этди
Миллатлар лигаси учрашувида Исландия терма жамоаси Люксембург устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Мезбонлар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ қулай устунликни қўлга киритди ва иккинчи тайм бошида ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Учрашувнинг 26-дақиқасида Бриньольфур Дарри Вильюмссон ҳисобни очди. Орадан 11 дақиқа ўтиб, исландияликлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Андри Гудьонсен 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Учрашувдаги сўнгги гол 50-дақиқада киритилди. Микаэль-Эгиль Эллертссон Исландиянинг учинчи голига муаллифлик қилиб, жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади. Люксембург рақиб дарвозасига жавоб голини кирита олмади ва баҳс мезбонларнинг ишончли ғалабаси билан якунланди.
Исландия 14 очко жамғариб, ўз гуруҳида ғолиб чиқди ҳамда В лигасига йўл олди.