locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флик: «Жамоамизнинг ўйини менга ёқмоқда»

"Барселона" Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Флик: «Жамоамизнинг ўйини менга ёқмоқда»
ФОТО: Getty images
Испания Ла Лигаси
16.09.2026, Як.
Барселона
7
Racing Santander
2

“Барселона” бош мураббийи Ханси Флик “Расинг” билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

“Биз янада яхшироқ ўйнай оламиз. Ҳаётда доимо ва ҳар бир жиҳатда ривожланиш мумкин. Натижадан қатъи назар, биз яхши ўйнадик. Жамоамизнинг ўйини менга ёқмоқда, уни томоша қилиш мароқли.

Лекин энг муҳими — ҳар доим, ҳар бир вазиятда ва ҳар бир узатмада диққатни йўқотмаслик. Хато қилиш — оддий ҳолат. Шеснининг хатоси мени хавотирга солмаяпти, чунки бу футбол ва бунинг устида ишлаш мумкин.

Жоан Гарсияда муайян муаммолар пайдо бўлди. Энди кутишимиз ва у шу ҳафта охирида майдонга тушишга тайёр бўлишига умид қилишимиз керак.

Футболдаги ёндашув шундай. Ҳаммаси жамоа учун”, — деди Флик DAZN’га берган интервьюсида.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг