locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппенинг «Барселона» урган голлари сони 14 тага етди

Мбаппе фақат «Монпелье» дарвозасига бундан ҳам кўпроқ гол киритган — 15 та ўйинда 15 та гол.
Футбол
Мбаппенинг «Барселона» урган голлари сони 14 тага етди
Фото: Getty Images
Испания Ла Лигаси
25.10.2026, Як.
Барселона
1
Реал Мадрид
2

Килиан Мбаппе «Барселона»га қарши ўйинлардаги самарадорлигини янада оширди. Якшанба куни «Реал» ҳужумчиси каталонияликлар дарвозасига иккита гол урди ва жамоасига «Эл-Класико»да 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, франциялик футболчининг фаолияти давомида «Барселона»га қарши ўтказган 11 та учрашувидаги голлари сони 14 тага етди. Мбаппе фақат «Монпелье» дарвозасига бундан ҳам кўпроқ гол киритган — 15 та ўйинда 15 та гол.

Эслатиб ўтамиз, юлдуз ҳужумчи 2024 йилнинг ёзида Парижнинг «ПСЖ» клубидан «Реал»га кўчиб ўтган. У профессионал фаолиятини «Монако»да бошлаган.

Испания Ла Лигасининг 10-туридан кейин «Реал» Мадрид 24 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа «Атлетико» (25 очко) ва «Барселона»дан (27 очко) ортда қолмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг