Эдди Хау «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлигига асосий номзодга айланди
Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийлик лавозимига Эдди Хау номзодини кўриб чиқмоқда. Жамоанинг амалдаги устози Майкл Керрикнинг келажаги сўнгги муваффақиятсиз натижалардан кейин жиддий муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Манчестер Юнайтед» спорт директори Жейсон Уилкокс Керрик истеъфога чиқарилган тақдирда Эдди Хауни жамоага олиб келиш тарафдори. Раҳбарият мутахассиснинг Англия Премьер-лигасидаги тажрибаси ва жамоа қуриш борасидаги кўникмаларини юқори баҳоламоқда.
«Қизил иблислар»нинг сўнгги учрашувлардаги омадсиз иштироки мураббийлар штабига нисбатан босимни кучайтирган. Хусусан, «Комо»га қарши Чемпионлар лигасидаги 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг Керрикнинг жамоада қолиши масаласи яна кун тартибига чиққан. Ҳозирча клуб мураббий алмашинуви бўйича расмий қарор қабул қилмаган.
Маълумот учун, Эдди Хау аввал «Борнмут» ва «Ньюкасл» клубларини бошқарган. Унинг қўл остида «Ньюкасл» 2025 йилда Англия Лига кубогини қўлга киритган.