locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Бунёдкор\" сардори нега \"Бухоро\" билан ўйин қайдномасига киритилмади?

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Бунёдкор" сардори нега "Бухоро" билан ўйин қайдномасига киритилмади?
Абдухолиқов (биринчи ўнгдан)
Ўзбекистон Суперлигаси
04.04.2025, Як.
Бухоро
0
Бунёдкор
2

Бугун, 4 апрель куни Ўзбекистон Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

"Бунёдкор" стадионида ўтган баҳсда "қалдирғочлар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жамоа сардори Темурхўжа Абдухолиқов ҳамда легионер ҳимоячи Итсуки Урата ўйин қайдномасидан жой олишмади.

Sports24.uz маълумотига кўра, Абдухолиқов машғулот пайтида тиззасидан жароҳат олган ва айни пайтда даволанмоқда. Урата эса дастлабки ўйинларда оғриқ билан ўйнаган ва оқибатда жароҳат жиддийлашиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, Абдухолиқов бу мавсум 2 та ўйинда майдонга тушди, Урата эса 3 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришди.

Фарҳод Файзиев
Фарҳод Файзиев
Эксперт
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг