Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳри мезбонлик қилаётган 15-жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун жўнаб кетди
Бугун кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳри мезбонлик қилаётган 15-жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун жўнаб кетди.
Остона шаҳри мезбонлик қилаётган мазкур нуфузли мусобақа жорий йилнинг 4-9 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги Янгиобод спорт мажмуасида сўнгги тайёргарлик машғулотларини ўтаган вакилларимиз мусобақанинг барча 16 вазн тоифасида тўлиқ таркибда иштирок этади.
Дунёнинг энг кучли спортчиларини бир жойга жамлаган мазкур мусобақа ҳар қачонгидан шиддатли ва қизиқарли беллашувларга бой бўлиши шубҳасиз.
Таъкидлаш керакки, яқиндагина Осиё ўйинларида курашчиларимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, ёруғ юз билан ватанга қайтишди. Остона мезбонлик қилаётган мусобақа ҳам спортчиларимиз учун омадли келишига ишонамиз