Вадим Абрамов: «Сариқ карточкаларни ҳаддан ташқари кўп олдик»
Вадим Абрамов: "Сариқ карточкаларни ҳаддан ташқари кўп олдик"
Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Машъал" – "Динамо" учрашувидан сўнг самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлишимизга қарамай, ўйин қийин кечди. Бунинг устига ҳаддан ташқари кўп сариқ карточка олдик, бундай бўлишини умуман кутмагандик. Бунгача тўртта ўйинда зафар қуча олмагандик, бугун ғалабага эришиб, ўз мухлисларимизни хурсанд қилдик. Йигитларга ўйиндан олдин рақибни менсимаслик ёмон оқибатларга олиб келишини тушунтирдик. Хайрият, ҳаммаси жойида бўлди, футболчиларимиз берилган кўрсатмаларни бажаришди.
- Беҳруз Облақулов бугунги ўйинда кўринмади.
- Ҳа, у 20талик қайдномага кирмади, чунки формаси жойида эмас.
- Олдинда яна бир муҳим баҳс кутмоқда. Бу ғалаба жамоага қанчалик туртки беради?
- Биз ҳаммаси яхши бўлишидан умидвормиз. Ғалаба йигитларга қўшимча куч беради, деб ўйлайман. Фақат айтиб ўтганимдек, сариқ карточкалар кўпайиб кетгани чатоқ бўлди.