locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. “Бунёдкор” “Бухоро”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. “Бунёдкор” “Бухоро”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
ФОТО: championat.asia
Ўзбекистон Суперлигаси
04.04.2025, Як.
Бухоро
0
Бунёдкор
2

Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган баҳсда “Бухоро” ва “Бунёдкор” ўзаро тўқнаш келди ва якунда “қалдирғочлар” ишончли ҳисобда ғалаба қозонди.

Биринчи бўлим анча сокин ўтди. Бироқ иккинчи бўлимда томонлар нисбатан фаолроқ ҳаракат қилди.

78-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда “Бунёдкор” чап қанотдан ҳужум уюштирди. Жарима майдонига етказиб берилган тўпни “Бухоро” ҳимоячиси Фране Икич кутилмаганда ўз дарвозасига жойлаб қўйди (0:1).

Ушбу голдан сўнг “Бунёдкор” хотиржамликка берилмади ва бунинг натижасида жамоа 87-дақиқада Бобурбек Йўлдошевнинг голи эвазига ҳисобдаги устунликни мустаҳкамлади.

Шу тариқа, “қалдирғочлар” мавсумдаги учинчи ғалабасини қўлга киритиб, турнир жадвалида вақтинча карвонбошиликни ўз қўлига олди.

Ўзбекистон Суперлигаси | 4-тур

“Бухоро” 0:2 “Бунёдкор”

Голлар: Фране Икич 78' автогол (0:1), Бобурбек Йўлдошев 87' (0:2).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг