locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сергей Лушан: «Келаси йил Суперлигада 9 та жамоа бўлади дейишса ҳайрон қолмайман»

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган «Машъал» – «Динамо» учрашувидан сўнг муборакликлар бош мураббийи Сергей Лушан матбуот анжуманида иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Сергей Лушан: «Келаси йил Суперлигада 9 та жамоа бўлади дейишса ҳайрон қолмайман»
photo: Mash'al fk

Сергей Лушан: "Келаси йил Суперлигада 9 та жамоа бўлади дейишса ҳайрон қолмайман"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Машъал" – "Динамо" учрашувидан сўнг муборакликлар бош мураббийи Сергей Лушан матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Доимгидек натижа адолатли. Рақиб бизга нисбатан яхши ўйнади. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, лекин гол ура олмадик. Сен урмасанг, сенга уришади.

- Хумоюн Муртазоев бугун кўринмади ва уни жамоадан кетди деб эшитдик.

- Доим ҳам миш-мишларга ишонманг. Муртазоев жароҳат олган, у ҳеч қаерга кетгани йўқ. У кеча ўзини яхши ҳис қилиб U-21 жамоамизда 20 дақиқа ўйнади.

- "Машъал" келаси йилни Про лигада ўтказади ва режалар ҳам шунга кўра ўзгарадими?

- Мен келаси йил "Машъал" бўладими-йўқми билмайман. 7-8 ойдан бери маош бермаётган клуб балки 90 фоизга ёпилиб кетиши ҳам мумкин. Пулимиз йўқ, ҳомийимиз йўқ. Нима бўлишини билмайман. Билишимча, ҳукумат ёрдами Про лига жамоаларига тааллуқли эмас, шу боис бир нарса дейиш қийин.

Деярли ҳар ўйиндан кейин битта гапни қайтаряпмиз. Нафақат бизда, Суперлиганинг кўп клубларида молиявий қийинчилик бор. Келаси йил Суперлигада 9 та клуб қатнашади дейишса ҳайрон қолмайман. Кимда бош ҳомий бўлса яшаб кетяпти, ҳомийси йўқлар қийналиб юрибди. Ўзингиз нима деб ўйлайсиз, бу спорт тамойилларига тўғри келадими?

Кимдадир пул бор, кимдадир умуман йўқ. Ҳозирги тақсимотни ким ўйлаб топганини билмайман. Бу нонсенс. Сизга айтсам, дунёнинг ҳеч бир мамлакатида давлат кўмагисиз футбол ривожланмайди. Балки қайсидир хусусий клубга миллиардер ўз ёнидан пул ишлатиши мумкин. Бундай клуб мамлакатда 1-2 та бўлиши мумкин. Ўз пайтидаги "Бунёдкор"ни эсланг. Клуб ҳомийси футболнинг ашаддий ишқибози эди. У ишлаган даврда футбол ривожланди. Кейин нима бўлганини биласиз.

Яқинда "Пахтакор"га ҳокимият 5 миллиард сўм ёрдам қилганини ёзишди. Ғалати эмасми? Клубларнинг ўз ҳомийси бўлиши керак. U-15 терма жамоамиз FIFA турнирида қайси ўринни эгаллади? 42-ўринми? Ҳа, улар бизнинг келажагимиз, лекин фамилияси бўйича кимдир кимнидир танийдими? Нари борса бир-икки футболчи танишдир.

Яқинда бир гапни эшитиб қолдим: нима эмиш терма жамоа чемпионатдан алоҳида эмиш. Терма жамоага ўйинчилар қаердан келади? Агар чемпионат бўлмаса, терма жамоада кимлар ўйнайди? Хориждан ўйинчи чақирамизми? Биз ҳар куни турли мавзуларда гаплашамиз, лекин нималар бўлаётганини ҳамма кўриб, билиб турибди. Барибир қандайдир ўзгариш бўлиши керак. Ҳамма ўзгариш рўй беришини кутяпти.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг