locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алекс Скотт АПЛ грандлари қизиқиш доирасида

Футболчининг «Борнмут» билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади.
Футбол
Алекс Скотт АПЛ грандлари қизиқиш доирасида
Photo: Getty Images

«Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скотт Англия Премьер-лигасининг етакчи клублари трансфер рўйхатидан жой олди.

Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, 23 ёшли футболчининг хизматларига «Ливерпуль», «Челси» ва «Арсенал» қизиқиш билдирмоқда.

Топ-клубларнинг ярим ҳимоячига бўлган эътибори тобора кучайиб бормоқда. Шу боис яқин ойларда унинг трансфери учун кураш янада қизғин тус олиши кутилмоқда.

Скотт жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида олтита учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Футболчининг «Борнмут» билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 70 миллион евро деб баҳоламоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг