А Серия. «Аталанта» камбэк қилиб, «Интер»га қарши 8 та гол урилган «отишма»да мағлубиятдан қутулиб қолди
Италия чемпионатининг 12-турида «Интер» Бергамода «Аталанта» билан беллашди. Голлар шousига айланган беллашувда 4:4 ҳисоби қайд этилди. Меҳмонлар сафида Эспозито хет-трикка эришди. Бергамоликлардан Де Кетеларе дубль қайд этди.
Бу натижадан сўнг «Аталанта» очколари сонини 15 тага етказиб, 12-ўринда бормоқда. Киву жамоаси эса 29 очко билан 3-поғонада қолди.
А Серия. 12-тур
Аталанта — Интер 4:4
Голлар: Элмас 35, Де Кетеларе 72, 80, Кесси 90+1 пенальти – Эспозито 16, 32, 52, Сучич 75 пенальти.
Аталанта — Карнесекки, Белланова (Бернаскони, 88), Скальвини, Колашинац, Заппакоста, Залевски, Элмас (Ру, 69), Кесси, Эдерсон (Пашалич, 69), Де Кетеларе, Крстович (Скамакка, 88).
Интер — Хосеп Мартинес, Павар, Бастони, Карлос Аугусто, Мхитарян (Станкович, 78), Спенс, Барелла (Жонс, 64), Чалхонўғли (Сучич, 33), Димарко (Аканжи, 64), Эспозито (Лаутаро Мартинес, 78), Тюрам.