«Барселона» Нуну Мендешни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Испаниянинг «Барселона» клуби «ПСЖ» ва Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Нуну Мендешга қизиқиш билдирмоқда.
El Nacional нашри хабарига кўра, каталонияликлар яқин вақт ичида футболчи билан музокараларни бошлаб, уни жамоасини ўзгартиришга, ҳатто трансферни амалга ошириш учун клуб раҳбариятига босим ўтказишга кўндиришни режалаштирган.
Манбага кўра, «Барселона» Мендеш парижликлар билан янги шартнома имзолашидан олдин унга таклиф билдирмоқчи бўлган. Бу эса «ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрикени вазиятга аралашишга ва клуб президенти Нассер Ал-Хелайфидан тезкор ҳаракат қилишни сўрашга ундаган.
Маълум қилинишича, «ПСЖ» португалиялик футболчига унинг «Барселона»га ўтиш ҳақидаги ҳар қандай ўйидан қайтариш мақсадида жуда катта маош таклиф қилмоқчи.
Янги шартнома имзоланган тақдирда, 24 ёшли қанот ҳимоячиси Париж клубида йилига 20 миллион евро маош олади.