locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аспиликуэта Эден Азарнинг «Челси»даги машғулотлари ҳақида кутилмаган фикр билдирди

Испаниялик собиқ ҳимоячи Азарнинг машғулотларга муносабати ва жамоадаги ўзига хос хусусиятлари ҳақида гапириб берди.
Футбол
Фото: Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби собиқ сардори Сесар Аспиликуэта бельгиялик ҳужумчи Эден Азар билан бирга ўйнаган даврларини эслади. Испаниялик собиқ ҳимоячи Азарнинг машғулотларга муносабати ва жамоадаги ўзига хос хусусиятлари ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Манбага кўра, Аспиликуэта Азарни ўзи бирга тўп сурган энг истеъдодли футболчилардан бири сифатида баҳолаган. Бироқ бельгиялик ҳужумчи машғулотларда ҳар доим ҳам бор имкониятини ишга солмаган. Испаниялик собиқ футболчининг таъкидлашича, Азар бошқа ўйинчилардан фарқли равишда машғулотларга анча эркин ёндашган.

«У машғулотларда ўзини 100 фоизга сарфламасди, аммо сени бор кучинг билан ўйнашга мажбур қиларди. Баъзан уни тўхтатиш учун оёғига тепишимга тўғри келарди», деган Аспиликуэта ҳазил аралаш. Унинг қўшимча қилишича, Азар майдонда тўпни қабул қилганда рақиб ҳимоячиларини қийин аҳволга солиб қўйиш қобилиятига эга бўлган.

Маълумот учун, Сесар Аспиликуэта 2012–2023-йиллар давомида «Челси» шарафини ҳимоя қилган. Эден Азар эса 2012–2019-йилларда Лондон клубида тўп суриб, жамоанинг етакчи футболчиларидан бирига айланган. Улар биргаликда Англия чемпионлиги ва Европа мусобақаларидаги совринларни қўлга киритган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг